Кеча Афғонистонда амалга оширилган авиазарбалар туфайли 30 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди…

0

 

Авиазарбалар 18 сентябр куни Афғонистоннинг Нангархар вилоятида амалга оширилган. Оқибатда 30 нафар тинч аҳоли вакили ўлим топди, 45 киши яраланди.

19 сентябр куни эса Афғонистон жанубидаги миллий хавфсизлик директорати биноси ёнида автомобил портлатиб юборилган. Бунинг оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 85 киши яраланган. Портлашни мамлакатдаги дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи ўз зиммасига олган.

17 сентябр куни эса Афғонистон президенти Ашраф Ғани халқ қаршисида чиқиш қилаётган маҳал кучли портлаш содир этилган. Портлаш туфайли 48 киши ўлим топди, 80 киши жароҳат олди. Бу террор ҳаракатини ҳам яна ўша «Толибон» жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олди.

Астағфирилло!!!