«КУНГ-ФУ» АФСОНАСИ… (ёхуд Брюс Ли мақтанчоқмиди ё камтарми?) (ВИДЕО)

0

 

 

Гонгконглик кунг-фу афсонаси, ажойиб актёр, режиссёр Брюс Ли 1940 йили туғилган. У ҳаётда камтарона эмас, балки ўзига қаттиқ ишонган ҳолда яшади. Худди шу принциплари Брюсга кўплаб муваффақиятларни ҳадя этди. 1971 йили Голливудга бориб кино соҳаси бўйича бу маконнинг ҳақиқий эгасига айланишни мўлжал қилганди. У ернинг ҳам ўз «бўри»лари бор-да, йўл беришмади. Жаҳл отига минган Брюс Ли Гонгконгга қайтишга мажбур бўлди. Аммо бу билан кино яратиш ниятидан воз кечгани йўқ. Орадан икки йил ўтгач, «Большой босс» фильми катта экранларга чиқди. Тез орада шу фильм Брюсни дунёга янада машҳур қилди. Асосийси, фильмда ҳам бош ролни ўзи ўйнади, ҳам режиссёрлик қилди. Ҳайратланарлиси, Брюс Ли яратган фильмларда жонли трюкларни намойиш этиши томошабинларга ёқиб тушарди. Шунинг учун бўлса керак, Брюс Ли яратган ва суратга тушган фильмлар ҳануз кино ишқибозлари тарафидан севиб томоша қилинади.

Худди шу фильмидан кейин Голливуддагиларнинг ўзи Брюсни чорлай бошлашди. Ўшанда каратэ афсонаси ҳисобланган Чак Норрис билан танишиб, дўстлашди. Кейинчалик улар бирга Брюс яратган фильмлардан бирида суратга тушишди.

Дарвоқе, Брюс Ли ҳақида қизиқарли бир маълумот. Маълумот беришларича, у уч яшарлигидан фильмларда суратга тушишни бошлаган экан. Илк суратга тушган фильмида Брюс қизалоқ ролини ижро этган.

Брюс Лининг ўлими доирасида ҳозир ҳам баҳслар тугаган эмас. Аммо кўпчиликнинг Брюсни ёмон одамлар кўплашиб уриб ўлдиргани ҳақидаги гаплари тахминдан бўлак нарса эмас. Аслида Брюс Ли организми имкониятларига зид равишда машқларга берилган. Бу зўриқишни организми кўтара олмаган. Худди шу нарса кунг-фу афсонасини ўлимга юз туттирган.

Брюс Ли яшаш учун жуда шошилганди. Шахсий автомобили кузовига эса шундай жумлаларни битганди: «Ўлишга шошилманг. Худо уёқда кеча-ю, кундуз қабул қиларкан!»

Қуйида Брюс Ли ҳамда Чак Норрис ўртасида кечган жанг лаҳзаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Саломат бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТтайёрлади