Мусулмонлар ғазабда

0

Би-би-си хабарига кўра, Канада Бош вазири 18 йил аввалги фотосурати учун узр сўради.

Жастин Трюдо бу суратда оқ саллада акс этган, қўнғир ранг гримда бўлган.

Фотосурат мактаб базмида олинган.

Уни «The Time» журнали чоп этган.

Бунинг ортидан Канада Бош вазири журналистларга изоҳ берган.

«Минг бир кеча» араб эртаги мавзусидаги базм сабаб, ўшанда Аловуддин қиёфасига кирганлигини айтган.

Жастин Трюдо фотосуратнинг «ирқчи» мазмунда эканини эътироф этган.

Канада Бош вазири «Қаттиқ афсусда» эканини билдириб, калтабинлик қилгани»ни айтган.

Сўнгги ҳодисадан сўнг Канада Мусулмонлар кенгаши ўзининг таажжуб ва норозиликларини изҳор этган.