Қозоғистонлик фуқаро ватанига Россиядан жанговар граната олиб ўтаётиб қўлга тушди…

0

 

Қозоғистон чегарачилари кеча кечаси «Жайсан авто» чегара постида «Оренбург — Актобе» автобусини хизмат итлари ёрдамида назоратдан ўтказаётиб, «РГД-5» русумдаги жанговар граната топиб олишди. Шу заҳоти воқеа жойига Мартук туман полициячилари, «Арлан» махсус бўлинмаси сапёрлари чақирилди. Тез фурсатда граната эгаси кимлиги аниқланди. У 1984 йилда туғилган қозоғистонлик йигит бўлиб чиқди. Унинг телефонида граната сурати ҳам сақлаб қўйилган экан. Худди шу сурат ашёвий далил вазифасини ўтади.