Россияда ишлаб чиқарилган МС-21 авиалайнери “Технофест” халқаро фестивалида муваффақиятли парвозни амалга оширди!

0

Россияда ишлаб чиқарилган МС-21 авиалайнери Истамбулда бўлиб ўтаётган “Технофест” халқаро фестивалида муваффақиятли синов парвозини амалга оширди.
МС-21 узоқ масофаларга учишга мўлжалланган бўлиб, техник кўрсаткичлари бўйича қитъалараро йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсата олади. У ўтган асрда жуда машҳур бўлган ва бугунги кунга келиб “кекса” самолётлар сафини тўлдирган Ту-154нинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ МС-21ни сотиб олиш бўйича 175 та буюртма қабул қилинганлиги унинг имкониятларига муносиб баҳо бўла олади.