Тошкентда бепул метро куни (+Видео)

0

Тошкент шаҳрида илк бора Европа ҳаракатланиш ҳафтаси муносабати билан 19 сентябрь, пайшанба куни “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ҳамда Тошкент метрополитени томонидан Бепул метро куни ўтказилмоқда.

Бугун “Ойбек” ва “Мингўрик” бекатларига ўтиш йўлагида оркестрнинг чиқиши, Мустафо ижросидаги қўшиқ янгради.

Байрам дастурида чет элдан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Тошкент метрополитени тарихи ва ривожланиш босқичлари ҳақида “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларига ўтиш вестибюлида фотокўргазмалар намойиши бўлди.

loading...