Тошкентда илк марта «Tashkent Book Fest» халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади

0

Кўргазма жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади.