Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 20 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

20 сентябр куни молиявий масалада масъулиятли қадамларни ташлашингиз талаб этилади. Мабодо кимдир пул масаласида чув тушириш ниятида эканини сезиб қолсангиз, дарҳол арзирли жавоб қайтаринг. Акс ҳолда жиддий муаммолар чангалига тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Ёлғизларни қизиқарли ва романтик учрашув кутиб қолади. Шу сизнинг тақдирингиз бўлса ажаб эмас. Кечқурун овқатланиш режимини яна бир карра ёдга олинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун қиладиган биринчи ишингиз оила аъзоларингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозимлигини унутманг. Билинг, бир оғиз ширин сўз билан орангиздаги совуқчиликни иситиб бўлмайди. Астойдил ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Фаоллик талаб этувчи ўйинлар, спорт билан шуғулланиш, сув билан боғлиқ муолажалар олиш бугун хайрли ўтади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

20 сентябрда фириб чангалига тушиб қолишдан эҳтиётингизни қилишингиз керак. Бугун ақлий меҳнатга нисбатан жисмоний меҳнатга кўпроқ мойил бўлишингиз тавсия этилади. Кун охирида бойиб қолишингиз учун қулай имкониятлар туғилиши мумкин. Дўстларингиздан бири жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга суқилиб кириш ҳаракатида бўлиши мумкин. Ундай дўстларнинг думини тугиб юборишингиз шарт.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Жуфтингиз билан муносабатларда мураккаб жараёнлар кузатилади. Шу мавзуда бош қотириб анча вақт йўқотишингиз мумкин. Кимки меҳнат таътилига чиққан бўлса, вақтини ажойиб тарзда ўтказади. Куннинг иккинчи ярмида қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлиб, кайфиятингиз янада кўтарилишига шубҳа йўқ. Кечқурун молиявий масалада ҳеч бир ҳаракатни содир этманг. Ирими шунақа. Башарти кундузи ишингиз юришмаган бўлса заҳира пуллардан фойдаланиб туринг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

20 сентябр куни қалбингиз гармония ва ҳашаматлар оғушида бўлади. Бу лаҳзаларни анчадан бери орзу қилардингиз. Маълум муддатга ишни йиғиштириб, гармониядан завқ олинг. Табиат қўйнида дам олиш, меҳмонга бориш ҳам ортиқчалик қилмайди. Асосийси, балансни ушлаб тура олсангиз бас. Кечқурун айримларникига чақирилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Аммо бу ташриф кайфиятингизни бузишга арзимайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Куннинг биринчи ярмида саломатлигингизни тиклаш ҳаракатида бўласиз. Бу соҳа учун пулни аяб ўтирманг. Ваҳоланки, моддий аҳволингиз ачинарли ҳолатда эмас. Кимки саёҳатга отланса бир дунё ёрқин таассуротларга эгалик қилади. Яқин дўстларни учратиб қолишингиз яна бир байрам бўлади. Спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Заҳарланиб касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

20 сентябрда оила қурмаганлар романтика қуршовида қолишади. Бўлғуси жуфтингиз сизни чуқур тушунадиган инсон. Бу ҳам романтикага яна бир романтика қўшади. Кунни позитив кайфиятда кечирасиз. Яқиндагина шахсий бизнесини очган дўстларимиз бугун инқирозга юз тутишлари мумкин. Кечқурун севимли хоббингизга ҳам яна бир карра эътибор қаратиб қўйинг. Тоза ҳаводаги велосипед сайри хайрли кечади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Ишнинг ҳам, дам олиш, овқатланиш, суҳбатлашишнинг ҳам меъёри бўлгани яхши. Жисмоний зўриқишдан сақланинг. Билингки, ҳозирги кунда дори қиммат. Шунинг учун саломатликни асраш пайида бўлишингиз тавсия қилинади. Ақлий меҳнат кишилари бугундан малака ошириш курсларига қатнашни бошлашлари кутилади. Оилалилар ташқарида ишқий саргузаштларга берилишдан тийилишлари керак. Йўқса юзингиз шувут бўлиб қолиши турган гап.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

20 сентябр куни муҳим вазиятлар йўлингизда кўп учрайди. Лекин уларнинг бири бир умр ёдингизга муҳрланиб қолиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этиш йўлида аниқ ҳисоб-китоблар керак бўлади. Ҳаддан ташқари тежамкор бўлишингиз шарт эмас. Мабодо қариндошлардан бирига даволаниш учун пул зарур бўлса, бериб туришингиз шарт, тўғри эмасми? Оила қурмаганлар кун давомида янги романтик танишувни бошдан кечирса, ташаббускорроқ бўлишлари тавсия этилади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Ёлғизлардан кимнингдир бугунги куни худди момоқалдироқ каби гумбир-гумбирлардан иборат бўлади. Сиз танишган одам шундай қувноқ чиқадики, ҳайратдан ёқа ушлай дейсиз. Оилалилар ҳаётида ҳам бугун эсда қолишга арзийдиган тадбир бўлиб ўтади. Бу тўй, зиёфат ёки туғилган кун бўлиб чиқиши мумкин. Нима бўлмасин, кунингиз хушчақчақликда ўтишига шубҳа йўқ. Кўча овқатини истеъмол қилишдан сақланинг. Омадингизни берсин!

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

20 сентябрда шахсий режаларни амалга ошириш учун қанча кўп имкониятга эга бўлсангиз, шунча яхши. Кун давомида узоқ вақт бир жойда ўтириб ёки ётиб қолишдан қочинг. Ишлашингиз ва шунинг ёрдамида пулингизни кўпайтиришингиз керак. Рўзғордаги муаммолар ҳам бир зарб билан битади. Харидлар масаласида жуда сергаклик билан иш тутинг. Олдин пулингизни чамалаб олиб ана ундан сўнг харидга қўл урсангиз, афсус чекмайсиз.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун бир қарашда сизни тушуниб бўлмаслиги мумкин. Жуда катта ишларга қўл уришни истайсиз, пул кўпайтиришнинг ғалатидан ғалати йўлларини излайсиз. Аммо кучингизни ва имкониятларни чамалаб кўриш хаёлингизга ҳам келмаслиги мумкин. Сиз тўғри йўналиш танлашингиз керак. Шундагина эзгу мақсадлар ҳақиқатга айланишидан умидвор бўлсангиз ярашади. Баъзилар кечқурун варикоздан безовталанишлари кутилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади