Бокс бўйича ЖЧ. Миразизбек Мирзаҳалилов финалга чиқиш учун жанг қилди

0

Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов мусобақанинг ярим финалида мўғулистонлик Эрденебат Тсендбаатарга қарши баҳс олиб борди.

Тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мирзаҳалиловнинг қўли баланд келди ва у финал йўлланмасига эга чиқди. Аввалроқ, Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳам 1/2 финалдан ижобий ўтганди.

Бироздан кейин яна 3 нафар ўзбекистонлоик боксчи финалга чиқиш учун жанг ўтказади:

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)