Бокс бўйича ЖЧ. Шаҳобиддин Зоиров ярим финал жангини ўтказди

0

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари бошланди. -52 кг вазн тоифасида қатнашаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров франциялик Билал Беннама қарши жанг ўтказди. Беллашув тўлиқ давом этди ва якунда 5:0 ҳисобида Зоировнинг қўли баланд келиб, у мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди.

Шунингдек, бугун қуйидаги боксчилар ҳам 1/2 финал баҳсларида қатнашади:

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)