Бокс бўйича ЖЧ. Ўзбекистон илк медални қўлга киритди

0

Екатеринбургда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати -69 кг вазн тоифасининг ярим финалида ўзбекистонлик Бобоусмон Батуров англиялик Пэт Маккормакка қарши баҳс олиб борди. Тўлиқ 3 раунд давом этган беллашувда ҳакамларнинг қарорига кўра Маккормак ғалабага эришди. Шу тариқа, Батуров бронзани қўлга киритди ва Ўзбекистон ҳисобига ушбу мусобақадаги илк медални ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Мирзазизбек Мирзаҳалилов (-57) финал йўлланмасига эга чиқишганди.