Ҳозирги кунда дунёда ҳар 11 сонияда бир нафардан ҳомиладор ёки туғруқ ҳолатидаги аёл ўлим топмоқда…

0

 

Бирлашган миллатлар ташкилоти мутахсссислари тайёрлаган докладда айтиладики, ҳар ўн бир сонияда дунё бўйича ҳомиладор, ёки туғаётган аёл, ё унинг боласи ўлим топмоқда. Бунга жойларда ҳомиладор аёллар учун замонавий тиббий хизмат кўрсатиш технологияси жорий этилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

Масалан, Швецияда ҳомиладор аёл ёки у туғажак болалар ўлими деярли йўқ дейиш мумкин. Нега? Чунки бу мамлакатда юқорида айтиб ўтилган замонавий тиббий технология талаб даражасида. Африка давлатлари эса аксинча ҳомиладор аёл ва туғилажак боланинг ўлим топиш кафолати жуда юқори. Африка бўйича ҳам оддий доялар орасида профессионаллари деярли йўқ. Замонавий технологияни-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолат Осиё, Ўрта Осиё давлатларида ҳам ҳавас қилса арзигулик даражада деб бўлмайди. Марказдан олис, тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида ҳам тиббий хизмат, техника тараққиёти оқсаши оқибатида ҳомиладор аёллар ва уларнинг чақалоқлари ўлим топишига барча гувоҳлик қилиб турибди.