Иқлимнинг оммавий исиб кетиши кимга кўпроқ зиён етказади?..

0

 

Ҳамма кўриб турибди. Иқлим йилдан-йилга исиб бормоқда. Шу масала билан шуғулланувчи Халқаро комиссияга етакчилик қилаётган Билл Гейтс бу ҳолат кимларга кўпроқ зиён етказиши масаласига тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, иқлимнинг оммавий исиб кетиши биринчи навбатда Африка давлатларини домига олади. Бу давлатларда қурғоқчилик кучайгандан-кучаяди. Қишлоқ хўжалигига путур етади. Натижада очлик бутун қитъани қамраб олади. Миллионлаб одамлар айнан иссиқ ҳаво ҳамда очликдан ўлим топади.

Билл Гейтс шу ўринда Сурияни тилга олиб ўтди. У айтдики, 2011 йили Сурия кўчаларида оммавий тартибсизликлар бошланган. Аммо ҳеч ким бунинг негизига эътибор қаратмаган. Ваҳоланки, тартибсизликлар бошланмай туриб бир неча ойлар олдин Сурияга қурғоқчилик раҳна солган. Қишлоқ хўжалиги инқирозга юз тутиши туфайли бир ярим миллиондан зиёд одам ўз уйларини ташлаб шаҳарларга йўл олган. Миллионлаб сурияликлар Туркия, Ливан, Европага ўтиб кетдиФ. Мамлакат ичкарисида очлик ва қурғоқчилик туфайли миллий низолар кучая борди. Шу нарса охир оқибат фуқаролар уруши бошланишига сабаб бўлди. Африка давлатларини ҳам келажакда кучая борадиган иссиқ иқлим шундай аҳволга солиб қўйиши тайин.

Андрей Ветров

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси