Мбаппе Азарга: «Совға учун раҳмат биродарим» (+фото)

0
Хабарингиз бор, кеча ЕЧЛ янги мавсум 1-туридан ўрин олган ПСЖ – «Реал» баҳсида майдон эгалари йирик ғалабага (3:0) эришди.

Мазкур баҳсни жароҳат сабаб парижликлар форварди Килиан Мбаппе ўтказмади ва у бевосита ўйинни «Парк-де-Пренс» трибунасидан кузатди. Мбаппе мадридликлар аъзоси Эден Азар билан кўришиб, совға сифатида ундан 7-рақамли либосни қабул қилиб олди.