Олимлар: «ҚУЙИДАГИ САРАТОН ТУРЛАРИ ҚОН СУРАДИ…»

0

 

Олимлар саратон хасталигининг келиб чиқиши ва тарқалиши доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида авлоддан авлодга ўтувчи саратон турларини аниқлашди. Улар тухумдон, кўкрак ва ошқозон саратони экан. Айнан шу уч хасталик қон суради. Хасталикнинг пайдо бўлишини бошланғич босқичдаёқ аниқлаб, муолажалар бошлаш учун одамлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришлари талаб этилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу хасталик турлари одам туғилгандаёқ организмида мавжуд бўлади. Уларни эса кейинчалик одамларнинг ўзи турли зарарли одатлар, жумладан, ичкилик ичиш, кашандалик, бир жойда узоқ ўтириб ишлаш, смартфонлар, компьютерлардан узоқ вақт тўхтовсиз фойдаланиш оқибатида уйғотиб юборишади. Агар зарарли одатлар бўлмаса, хасталик уйқудалигича қолган бўларди.