Отабек Умаров қизининг танловидан ҳайратда! (+Видео)

0

Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Муҳаммадалиевич ўз инстаграм саҳифасида қизининг туғилган кун ўтказиш борасидаги танловидан ҳайратда эканлигини билдирган.
— Туғилган куни арафасида қизим @marifatkhon_otabekovna мени ҳайрон қолдирдилар. Фарзандим таваллуд айёмини, 21-сон меҳрибонлик уйида ҳурсандчилик улашиш истаги, мени ниҳоятда мамнун этди. Маърифатхоннинг бу нияти менга сабоқ берди ва сергаклантирди.
Яхшилик улашиш истаги бирор бир жадвал ёки тақвимдаги қизил сана эмас, балки қалб ва юрак амри билан юзага чиқиши лозим. Ёнимизда эзгуликка муҳтож инсонлар борлигини асло унутмайлик.

Самимият ила @otabek_muhammadalievich