ҚИРҚТА ТОБУТ

0

Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди…
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
– Подшох  эрталабгача «ҚИРҚТА ТОБУТ» ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, -деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. «ҚУРБИМ ЕТМАЙДИГАН ИШ».
– Хотин, -деди уйига келиб, — куним битганга ўхшайди, подшоҳ қилиб бўлмайдиган ишга буюрди…
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган…
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин ҳаловат бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг,- деб, «АЛЛОҲ кифоя килувчи зот». Борингда хотиржам ётиб дам олаверинг…
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди….
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг,- деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. «ПОДШОХ ВАФОТ ЭТДИ»…