Туркиядан Ўзбекистонга узатилган дўстлик қўли

0

Туркиядан Ўзбекистонга узатилган дўстлик қўли: “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон кўргазмаси ва анжумани” Тошкентда ўтказилди.

Туркиядан Ўзбекистонга, муштарак маданиятимизга йўл олган Инсон ва маданият ҳаракати, Туркия Республикаси Президенти ҳомийлигида Тошкентда “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон кўргазмаси ва анжумани”  ўтказилди.

 

Туркиянинг маданият ва санъат соҳасида муҳим фуқоролик жамияти ҳисобланган “Инсон ва маданият ҳаракати” Туркия Республикаси Президенти ҳомийлигида Туркия Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ТИКА ва “Турк ҳаво йўллари”нинг кўмаги ҳамда Истанбул ва Мармара университетлари ҳамкорлигида ўтказиладиган “Замонлар оша маданият: Ўзбекистон кўргазмаси ва анжумани” 2019 йилнинг 20 сентябрь куни Тошкентда “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси” санъат саройида ўтказилди.

52 та оригинал асар намойиш этилди.

Ипак йўли ўтган мамлакатларда асрлар мобайнида жамланган бой тажрибалар уста санъаткорлар томонидан кўргазмада қайта жонланди. 28 нафар турк ва ўзбек санъаткорлари лойиҳа учун махсус 52 та оригинал асар тайёрлашди.

Шу йилнинг 20 сентябрь куни Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси” санъат саройида намойиш қилинадиган кўргазмадан жой олган йўналиш номи ва муаллифлар исми-шарифи қуйидагича: Хаттотлик: Ҳасан Челеби, Ҳусейн Гундуз, Гуркан Пеҳливан, Фарук Динчер Эратли; тазҳиб (зарҳаллаш): Маъмура Ўз, Нилуфар Курфейз, Фарук Тошкале, Мунаввар Учар, Мустафо Челеби, Селим Сағлам; қатиъ(наққошлик): Марям Гуней; абру баҳор: Ҳикмат Барутчигил, Маҳмут Пештели; миниатюра:  Гулчин Анмач, Жаҳонгир Ашуров, Камол Мирзаев, Бетул Билгин, қалам тасвир: Семиҳ Иртеш, Кая Учар, Даврон Фаттоҳов, Камолиддин Абдуллаев; муқова: Ислом Сечен; чинни: Гувенч Гувен, Нурсен Гувен; ўймакорлик: Ҳусомиддин Йивлик, Абдимажид Абдураҳмонов, Тоҳир Ғозиев.

Муштарак маданиятимизнинг излари ва истиқболи илмий анжуманда муҳокама қилинди.

Анжуман дастури доирасида қадимий маданиятимиз умрбоқийлиги хусусида мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Проф. др. Илёс Камолўғли модераторлигида  ўтказиладиган дастурда Туркия ва Ўзбекистоннинг муҳтарам олимлари, хусусан, доцент Муҳаммад Билол Челик (Сакрая университети), “Ўзбекистон ва Онадўли ҳудудлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар”, доцент Шерзодхон Маҳмудов “Усмонли – Туркистон алоқалари”, профессор Аъзамжон Раҳмонов (Ўзбекистон Миллий университети, Ижтимоий фанлар институти) “Ўзбекистон – Туркия сиёсий ва иқтисодий муносабатлари” ва Проф. др. Илёс Камолўғли (Меъмор Синон Нафис санъатлар университети)  “Туркия – Ўзбекистон муносабатлари Туркия наздида” мавзусидаги илмий маърузалари билан иштирок этишди.

Расмлар муаллифи Шаҳзод Шодмон