Украиналик эркак иш топишни маслаҳат бергани учун туққан онасини пичоқлаб қўйди…

0

 

Бу воқеа Украинанинг Днепропетровск вилоятига қарашли Криничанск туманида содир бўлди. Исми-шарифи сир тутилган аёл ўзининг 35 ёшли ўғлига иш топиб ишлашни маслаҳат берганди. Онанинг насиҳати ноқобил ўғилга ёқиб тушмади. Ораларида жанжал чиқди. Ўғил сира ўйлаб ўтирмай, қўлига пичоқ олди-да, онани пичоқлади. Аёлни ўта оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизишди.

Ушбу факт юзасидан Украина жиноят мажмуасининг 15 моддаси 1 қисми, 115 моддасига асосан жиноий иш қўзғатилди.