Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларга янги тоифа виза қўшилди

0

Инвесторлар учун 3 йиллик Investment visa жорий этилмоқда.

Президент фармони билан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, рўйхатда мавжуд бўлган Vatandosh, Student visa, Academic visa, Medical visa, Piligrim visaлар қаторига энди Investment visa ҳам қўшилади.

Мазкур виза БҲМнинг 8 500 баравари миқдорида инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади.

Визанинг амал қилиш муддати 3 йил.