ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ҲОМИЛАДОРЛИК ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Агар аёлларда ҳомиладорлик даври 38-42 ҳафта давом этса, бу меъёр ҳисобланади. Бундан кам давом этса, ҳомила етилмаган, ошиб кетса кеч туғилган ҳисобланади.

2. Энг узоқ давом этган ҳомиладорлик даври 375 кунга тенг бўлган. Аммо бола шунда ҳам меъёрий вазн билан дунёга келган.

3. Энг қисқа давом этган ҳомиладорлик даври эса бир куни кам 23 ҳафтани ташкил этган.

4. Ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида 80 фоиз аёлларгина бошқоронғи бўлади. Қолган 20 фоиз аёл бу муаммога дуч келмайди.

5. Аёл ҳомиладор бўлгач, организмида гормонал қайта қуриш жараёни бошланади. Шу сабабли ҳомиладор аёлнинг сочлари тезроқ ўса бошлайди, товуш тембри пастлаб кетади. Кайфиятлар сакраши, иштаҳа қўзғалиши кузатилади.

6. Ҳомила илк ҳаракатларни саккизинчи ҳафтадан содир эта бошлайди. Аммо бўлғуси оналар боласининг ҳаракатларини ўн саккиз — йигирманчи ҳафтадагина ҳис этади.

7. Бола она қорнидалик пайтида нафақат сакраб ўйнайди, балки кулади ҳам. Айниқса, онасининг хурсандлигини сезгач, у кулгидан ўзини тутиб тура олмайди.

8. Ҳомиланинг жинси 16 ҳафтагача маълум бўлмайди. Буни УЗИ ҳам кўрсатиб бера олмайди.

9. Ҳомила эмишни она қорнидаёқ ўзлаштиради. У туғилгунга қадар ўзининг катта бармоғини сўриб ётади.

10. Болакай овозларни 18 ҳафталик пайтидан эшита бошлайди.

11. 20-21 ҳафталик бўлгач, ҳомила таъмларни ажрата бошлайди.

12. Ҳомила атрофидаги сувдан ича бошлаганда, уни ҳиқичоқ тутади. Ҳомиладор аёл бу ҳолатни ритмик титрашга ўхшаш ҳаракатлардан англаса бўлади.

13. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ҳомила бир кеча-кундузда бир литргача сув ичади.

14. Ҳомиладорлик даврида аёл организмидаги қон миқдори 150 фоизгача кўпаяди. Қон бола туғилиш арафасида сезиларли даражада қуюқлашади.

15. Жанубий Кореяда боланинг ёшига ҳомиладорлик даври ҳам қўшилади.

16. Энг оғир вазнли бола Италияда дунёга келган. Бу бола онадан туғилганда, бўйи 76 см, вазни 10, 2 килограммга тенг бўлган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади