Ёқутистонлик шаман Путинни йўқ қилиш учун Москвага йўл олди…

0

 

Ёқутистонлик шаман Александр Габышев олти ой бурун уйдан пиёда йўлга чиққан. Мақсади Москвага пиёда бориб Россия президенти Владимир Путинни йўқ қилишдан иборат эди. Унинг айтишича, Путин қора куч, яъни, ёвуз руҳларни тарқатувчи куч экан. Бу қора кучларни фақат шаман жоду йўли билан йўқ қила оларкан. Йўл юриш асносида у минглаб одамлар билан гаплашибди. Жоду кучини кенг намойиш этибди. Тарафдорлар орттирибди. Тарафдорлари, жоду фанатлари Габышевга атаб шеърлар битиб, интернетга жойлаштирибди. Аммо шаманни шу йил 19 сентябр куни Иркутск вилоятида махсус хизмат ташкилоти ходимлари қўлга олди ва шаман Ёқутистондаги руҳий хасталиклар шифохонасига ётқизилди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг гапига кўра, шаман тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади. Зарурат туғилса, даволанади. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳам кўзда тутилган. Қарангки, шифохонада бўла туриб ҳам унинг жағи тинмаяпти экан.

— Демократия қўрқувга асосланмаслиги керак, — демоқда шаман руҳий хасталиклар шифохонаси врачларига. — Одамлар ишдан бўшатишлари, маошдан, пенсиядан маҳрум этишларидан қўрқиб ҳақиқатни гапира олишмаяпти. Халқ сунъий равишда депрессия ботқоғига ботирилган. Сунъий депрессияни фақат шаман жоду йўли билан йўқ қила олади…

Тахминларга қараганда, шаман олдин руҳий хасталиклар шифохонасида муолажалар олади. Кейин эса жинояти учун мамлакат қонунига асосан жавоб беради.

Астағфирилло!!!

 

loading...