15 та «Ласетти» ва 1 та «Малибу»: Тошкентда фуқарони 203 000 долларга «ухлатишди»

0

Ички ишлар органларига 37 ёшли С.М. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мурожаатчи 2016 йилдан 2018 йил 4 июлгача бўлган муддат ичида автомобиллар салонидан унга 15 та “Ласетти Жентра” ва 1 та “Малибу 2” русумли автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, умумий миқдорда 203 000 АҚШ доллари олган 35 ёшли Т.Ю.га нисбатан чора кўришни сўраган.

ИИББ хабарида айтилишича, Т.Ю. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.