АМЕРИКА ФУҚАРОЛАРИ «51-ЗОНА»ГА ҲУЖУМ ҚИЛИШГА ҲОЗИРЛИК КЎРМОҚДА…

0

 

Ҳужумда иштирок этиш истагида рўйхатга ёзилганлар сони ҳозир 1, 2 миллион кишидан ошиб кетди. Америка ҳукумати эса 51- зонага олиб борувчи ҳаво йўлларини ёпиб қўйган. Тақиқлов шу йилнинг 22 сентябрига қадар амал қилади. Тақиқловни бузган ҳар қандай турдаги самолёт ёки дронлар огоҳлантиришларсиз уриб туширилади.

Американинг «51-зона» деб номланган ушбу махфий ҳарбий базаси Невада штатида, Лас-Вегасдан 130 километр узоқликда жойлашган. База 1995 йили қурилган. Аммо ҳукумат вакиллари уни 2013 йилдагина расман тан олган. Маълумотларга қараганда, махфийлаштирилган базада турли русумдаги учиш ускуналари яратилади ва синовдан ўтказилади. Кўпчиликнинг ишонч билан айтишига қараганда, базада ўзга сайёраликлар ҳам бор. Америка улар билан биргаликда махфий ишларни амалга оширади. Фуқаролар айнан ўзга сайёраликларни ўз кўзлари билан кўришни ва керак бўлса уларни озод этишни мўлжаллашган. Шу мақсадда оммавий ҳужум уюштиришни режалаштиришган. Америка ҳарбийлари эса зонага яқинлашган борки, ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз отиб ўлдирилишини таъкидлашган. Буни албатта вақт кўрсатади.