Бокс бўйича ЖЧ. Дилшодбек Рўзметов олтин медаль учун жанг қилди

0

Бокс бўйича жаҳон чемпионати -81 кг вазн тоифасининг финалида Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) қозоғистонлик Бекзод Нурдаулетовга қарши тўқнаш келди.

1-раундда бироз устунлик Нурдаулетов томонида бўлди. Навбатдагисида Рўзметов фаолроқ бўлди. Охирги ҳал қилувчи 3-раундда деярли тенг кураш кечди. Ҳакамлар қарорига кўра жангда қозоғистонлик боксчи ғалаба қозонди. 20 ёшли Дилшодбек эса Ўзбекистон ҳисобига илк кумушни ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Шаҳобиддин Зоиров ҳамда Миразизбек Мирзахалилов олтин медални қўлга киритишганди.