ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА ОБ-ҲАВО ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?..

0

 

Республика синоптикларининг хабарига кўра, 21 сентябр куни ҳам Туркманистондан оқиб келаётган иссиқ ҳаво ҳукм суради. Ҳаво 36-38 даражагача исийди. 22 сентябр якшанба ҳамда душанба кунлари аксинча ҳавонинг кескин пастлаши кузатилади. 22 сентябр куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади. Шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача етади.

22 сентябр куни республикамизда кундузи 25-30 даража, кечаси 12-14 даража иссиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда 22-23 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати кундузлари +15 даражагача тушиши мумкин.

Дам олиш кунларингиз мароқли ва тинч ўтсин!!!