Ироқда террор ҳаракати содир этилди. Қурбонлар 12 киши…

0

 

Террор ҳаракати Ироқнинг Карбало шаҳридан чиқаверишда содир этилган. Ўша ердаги назорат пости яқинида микроавтобусга ўрнатилган қўлбола бомба портлатиб юборилди. Бунинг натижасида жами 12 киши ҳалок бўлди. Беш киши оғир жароҳат олди. Ҳозир фожиа содир бўлган жойда полициячилар ва криминалистлар иш олиб бормоқда. Ҳозирча ушбу террор ҳаракатини ҳеч бир жангарилар гуруҳи ўз зиммасига олмаган. Аммо бу иш дунёда фаолияти тақиқланган ИШИД жангари каллакесарлар гуруҳига тегишли экани ҳақида тахминлар йўқ эмас.

Шу ҳафта давомида Афғонистонда ҳам учта йирик террор ҳаракати содир этилган ва жами 70 киши ўлим топган.