Париждаги тартибсизликлар туфайли қўлга олинганлар сони 150 нафардан ошиб кетди…

0

 

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳридаги Мадлен майдонида яна оммавий тартибсизликлар юзага келди. Полициячилар оломонни Сен-Лазар вокзали томонга ҳайдай бошлади. Аммо тартибсизликлар иштирокчилари полициячиларга ташланиб, муштлашувлар содир этишга тушди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газларни қўллади.

Кейинроқ мамлакат пойтахтида иқлимни ҳимоя қилишга бағишланган кўп минг кишилик норозилик намойишлари бошланди. Тартибсизликларда иштирок этганлар энди уларга қўшилиб олди. Оқибатда тағин оммавий тартибсизликлар содир этилди. Оломон ўз йўлида дўконлар витриналарини пачоқлаб, автобус бекатларини вайрон қила борди. Италия майдонида ҳам қутурган оломон баррикадалар қуриб, полициячиларга қарата ичига ёнувчи суюқлик тўлдирилган идишларни ирғитишга тушди. Полициячилар катта тезликда тартибсизликлар иштирокчиларини оммавий тарзда қўлга олишни бошлади. Ҳозирга қадар қўлга олинганлар сони 150 кишидан ошиб кетган.