Петурбург яқинидаги Фин бўғози соҳилида ўзбек аёлининг мурдаси топилди…

0

 

Шу йил 17 сентябр куни кеч соат олтиларда Ленинград вилоятидаги Фин бўғози соҳилида, Петербург — Ручья Пениковск қишлоғи оралиғида жойлашган йўлнинг — 46 километрида 49 ёшли ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг мурдаси топилган. Уни маҳаллий аҳоли вакилларидан бири кўриб қолган. Даҳшатлиси, мурданинг деярли ярмини ҳайвонлар еб ташлаганди. У дарҳол полицияга хабар берган.

Кейинчалик маълум бўлдики, аёл шу йил март ойида Петербургга ишлаб пул топиш учун келган. Унга нисбатан 6 сентябр куни қидирув эълон қилинган. Ҳозирда мурда касалхона ўликхонасига келтирилган. Шу ерда ўлим сабабларини аниқлашади.

Астағфирилло!!!