САМАРҚАНДДА 15 ЯШАР ҚИЗ ЎЗИНИ ОСИБ ҚЎЙДИ. НЕГА?..

0

 

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги №4 ўрта мактабнинг 8 синфида ўқийдиган қиз шу йил 17 сентябр куни ўзи яшайдиган уй айвонида жонига қасд қилган. Даҳшатлиси, қизнинг дафн маросимига ота-онаси кела олмаган. Чунки ота Россияга, она Араб амирликларига ишлаб пул топиш учун кетган экан.

— Уч йил олдин, — дейди қиз яшаган «Истиқлол» маҳалласи вакилларидан бири. — Марҳуманинг онаси Ш. Ш. араб амирликларига пул топаман деб жўнаб кетган. Отаси Россияда ишлаяпти экан. Бу қиз уларнинг ёлғиз фарзанди эди. Етмиш ёшли бувисига ишониб топширишган. Мана, узоқда бўлгани боис ота ҳам, она ҳам жанозага етиб кела олишмади…

— 17 сентябр куни, — дейди қиз ўқиган мактаб завучи. — Соат 12 га қадар мактабда бўлган. Фақат иккитагина дарсда иштирок этган. Кейин ўзини ёмон ҳис этаётганини айтиб кетишга рухсат сўраган, Орадан кўп ўтмай, ўзини осиб қўйибди деб эшитдик. У жуда босиқ, тартибли, ақлли қиз эди.

Пахтачи туман ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари айтишдики, содир бўлган фожиа юзасидан маҳаллий прокуратура терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.

— 12 ёшидан бу қиз бувисининг қарамоғида бўлган, — дейди Пахтачи туман ички ишлар бўлими вакили. — У ота-она меҳрини кўрмай катта бўлди. Моддий жиҳатдан қийналмаган. Сабаби, ота-онаси доимий равишда пул жўнатиб турган. Аммо барибир уларнинг меҳрини, муҳаббатини кўриб яшаш бошқа-да. Ҳозирча қизнинг ўзини осишига нима сабаб бўлганини билмаймиз. Фақат шуни айта оламизки, агар ота-онаси ёнида бўлса, бу кўнгилсизлик юз бермасди.

ca-news. org