УКРАИНАДА 5 ЯШАР БОЛАНИ АРМИЯГА ЧАҚИРИШДИ…

0

 

Матбуотда маълум қилишларича, ҳарбий комиссариатда англашилмовчилик юз берган. Киев вилоятида яшовчи 2013 йили туғилган бола маҳалла аҳлини рўйхатга олиш жараёнида 2003 йил этиб ёзилган экан. Комиссариатдагилар болага чақирув қоғози жўнатишган. Чақирув қоғозида у ота-онаси билан бирга келиб ҳарбийлар рўйхатига ёзилиши шартлиги белгилаб қўйилганди. Албатта тез фурсатда хато тузатилди. Маҳалла раҳбарлари боланинг туғилган йилини тўғрилаб қўйишди ва ота-онасидан расман узр сўрашди.

 

loading...