Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 22 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталаб уйқудан уйғонгач, деярли ҳар қадамда оёқларингиз остига ҳам қараб юришингиз керак бўлади. Акс ҳолда туртиниб йиқилишингиз, оқибатда жиддий жароҳат олишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида молиявий муваффақиятсизликлар, кимлар биландир жанжаллашишингиз ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришда хатоларга йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Кимлардир олис сафарга отланади. Сафар қизиқарли кечади. Аммо моддий манфаат келтирмайди.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

22 сентябр куни сизга жуда катта даромад келтирувчи ишда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Дарров рози бўлинг. Озгина таваккал қиласиз, шунга яраша моддий манфаат кўрасиз. Муҳаббатда ёлғизлар учун кўплаб сирли ва тушунарсиз манзаралар юз кўрсатиши мумкин. Бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкам бўлишида фақат очиқчасига суҳбатгина ёрдам бера олади. Кечқурун оилалилардан кимгадир бировлар бир даста пул тутқазиши кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Агар хаёлларингизни, фантазиянгизни тартибга сола билсангиз, ҳақиқий қаҳрамонга айланишингиз мумкин. Бунинг учун ўзингизни жанговар ҳолатга келтира олишингиз керак. Ишхонангизда мартабангизни ошириш учун имкониятлар керагидан ҳам кўп бўлади. Улардан унумли фойдаланиб қола билсангиз, сиздан зўри бўлмайди. Кечқурун кузнинг тоза ҳавосидан баҳра олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

22 сентябрда кўпчиликка маънавий жиҳатдан фойдангиз, ёрамингиз тегиши мумкин. Нотиқлик санъатингизни ишга солинг. Бу иш битиришда, айниқса, моддий аҳволингизни яхшилашда асқотади. Чунки бугун молиявий муаммолар сизга бўйсунмайдиган бўлиб турибди. Демак худди ўша нотиқлик санъатингизга суянишдан бўлак иложингиз йўқ. Бугун зарарли одатларни ташлаш жараёни муваффақиятли кечади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Куннинг биринчи ярмида яқин ўтмишдаги хотиралар оғушида бўласиз. Лекин у ерда узоқ қолиб кетишингиз тавсия этилмайди. Иш қолиб кетиши мумкин. Меҳнат таътилида бўлсангиз, турли тадбирларда иштирок этиш, меҳмонга бориш ва сайр қилиш амаллари фойда беради. Тадбиркорлар кечки пайт анчадан бери ортга сурилиб келган фойдали шартномалардан бирини муваффақиятли тарзда имзолашади. Шартнома қисқа фурсатда ўз фойдасини бера бошлайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

22 сентябр куни вазият қай ҳолатда бўлмасин, сиз ўзлигингизда қолишингиз керак. Бошқа одамга айланишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Организмингиз витаминлар талаб қиляптими? Албатта куз неъматларидан тўйгунча ейишингиз лозим. Хизмат сафарлари омадли кечади. Фақат самолётда парвоз қилишдан тийилинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Кечқурун эски қадрдонлар ҳақида ёқимли хабарлар эшитасиз.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз кун эмас, худди пойгадагидек ўтиши кутилмоқда. Асосийси, графикдан чалғимасангиз бас. Ишларингиз албатта унумли бўлади. Муҳаббатда оиласизлар алданиб қолмаслик учун совуққонроқ бўлишлари лозим. Кечки пайт оила аъзоларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Айримлар уй таъмири билан банд бўлади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

22 сентябрда тақдирингизда туб бурилишлар кузатилади. Фақат назоратни кучайтиринг. Акс ҳолда муаммолар гирдобида қолиб кетишингиз мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларга қарши совуққонлик билан кураш олиб боринг. Молиявий соҳада кутилмаган совғалар кутилади. Улар сиз кутмаган маҳалда кутилмаган тарафдан келади. Барибир бу жараён ёқимли кечишига шубҳа йўқ. Ўзингизни ниҳоятда эҳтиётланг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кунингиз осон кечмайди. Лекин ҳар жабҳада ўзгаришлар ясашингиз учун қулай имкониятлар етарли бўлади. Кун давомида камчилик, нуқсонлар ва зарарли одатларга қарши шафқатсизларча кураш олиб боришингизга тўғри келади. Ишхонангизда яхши ишлаганларга мукофотлар таъсис этилади. Қувонарлиси, улар орасида сиз ҳам борсиз. Оиласиз бўлсангиз, ўзингиз учун бўлғуси ёр танлашда эҳтиёт бўлинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

22 сентябр куни тафаккурингизга суянган ҳолдагина иш олиб боринг. Бугун ҳис-туйғулар алдамчи чиқиши мумкин. Мақсадларга етишда сизга фақат тафаккур ва қалбингиз ёрдам бера олади. Овқатланишда ҳеч қанақанги экспериментларга қўл урманг. Спорт машғулотларидан бугунча воз кечинг. Саломатлигингизни меъёрий ҳолатда сақлаб қолишда пассив ҳаёт тарзи ёрдам беради. Беморларга халқона усуллар ёрдамидаги муолажаларга мурожаат этмаслик тавсия этилади.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун кунни югур-югурлар билан ўтказишингизга тўғри келади. Иш кўп бўлади. Ҳаммасини бажариб улгуришингиз керак. Оилалиларни кун давомида турли синовлар кутиб туради. Жуфтингизнинг сизга бўлган шубҳаларини йўққа чиқариш учун астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Саёҳатга чиқиш истагида бўлганлар бу сафарни бошқа кунга қолдирганлари маъқул. Электр токига ишлайдиган, кесувчи ускуналар билан ишлаганда, эҳтиёткорликни сусайтирманг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Иш бажаришда, атрофдагилар билан мулоқотда бор билимингизни, тажрибангизни, имкониятларингизни ишга сола билсангиз, ютуқ сиз томонда бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга шубҳа назари билан боқишдан тийилинг. У сизга садоқатли. Ишхонадаги ҳамкасбларга бор истеъдоингизни намойиш этишга ҳаракат қилинг. Шунда ҳурматингиз янада оша боришига гувоҳ бўласиз. Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади