2019 ЙИЛГИ ГИННЕС РЕКОРДЛАР КИТОБИДАН…

0

 

1. Бу мушук оддий мушуклардан эмас. Жами тўққизта кубикни кафтсиз панжаларида тутиб тура олади. Ҳозирча бошқа мушуклар бу рекордни янгилаганича йўқ.

2. Англиялик ёш пойгачи Том Багналл реактив самолёт мотори ўрнатилган пойга машинасида соатига 180, 72 километр тезликда ҳаракатланиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу пойга машинасини яратишда унга муҳандис таниши Энди Моррис ёрдам берган.

3. Жуда қисқа фурсатда кўп сосиска тайёрлаш бўйича Барри Жон Кроу рекорд ўрнатди. У бир дақиқада 78 та сосиска тайёрлай олди.

4. Мирко Хансен оёқларини осмонга кўтариб қўллари билан роликларга таянган ҳолда қисқа вақт ичида 50 метр йўл боса олди. Бунинг учун унга атиги 8, 55 сония вақт зарур бўлди. Эслатиб ўтамиз, бундай қийин трюкни ижро этиш учун одам ўта абжир ва жасур бўлиши керак.

5. «Фезер» лақабли бу ит баландликка сакраш бўйича қариндошлари орасида биринчи бўлди ва жаҳон рекордини ўрнатди. Ит 191, 7 метр баландликдан сакраб ўта олди. Қойил!