Албанияда зилзилалар серияси содир бўлди. Ўнлаб одамлар жиддий жароҳат олди…

0

 

Кеча Албанияда кучли ер силкинишлар серияси кузатилди. Бунинг оқибатида етмиш кишидан ортиқроқ одам жиддий жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг айтишича, жароҳат олганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Зилзила маркази Дуррес шаҳридан олти километр узоқликда бўлган. Ўчоғи эса ўн километр чуқурликда экани аниқланган. Зилзила Хелмес посёлкасига жиддий зиён етказди. Электр ва уяли алоқа тизими издан чиқди, эски уйлар вайрон бўлди. Ҳозирда зилзила етказган моддий зарар ҳисоб-китоб қилинмоқда.