БАНАННИНГ САЛОМАТЛИККА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БОР?..

0

 

Кўпчилик яхши биладики, банан таркибида инсон организми учун керакли витаминлар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, калий кўплиги юрак хасталикларига учраганлар учун жуда катта фойда бериши ва калийли томчи дори ўрнини босиши мумкин. Банан уйқусизликдан қийналадиганларга ҳам фойда беради, терини мустаҳкам тутади, узоқ вақт одамни очлик балосидан сақлаб тура олади. Лекин меванинг бу тури ҳам айрим жиҳатлари билан одамга аксинча салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, айрим одамлар ошқозони бананни қийин ҳазм қилади. Ҳиқичоқ, жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради. Айрим ҳолатларда банан қон томирлар тиқилишига ҳам сабаб бўлади. Бананни керагидан кўп ейиш қондаги қанд миқдори ортишига сабаб бўлади.