Эктор Купер эртага ўз юртига учиб кетади

3
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи аргентиналик Эктор Купер 23 сентябрь куни ўз ватанига учиб кетади, дея хабар беради CA нашри.

10 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Яман билан, 15 октябрь куни сафарда Сингапур билан ўйнайди. Мана шу ўйинларга 3 ҳафта вақт қолганида Эктор Купернинг ўз юртига учиб кетмоқда. Бундан келиб чиқадики, ЎФА ҳамда Купер товон пули борасида ўзаро келишиб олишган ва жуда катта эҳтимол билан терма жамоамизни навбатдаги ўйинларга бошқа мураббий бошлаб тушади.

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Фаластиндан учралган мағлубиятдан сўнг Купер ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганди. Аммо ҳозирга қадар бу борада расмий маълумот берилмади.

3 ФИКРЛАР

  1. Сизга катта рахмат яхши боринг Купер того, бизни футболчиларимиздан хафа буманг улар хам бир кун эмас бир кун, кунларнинг бирида чикади албатта ЖЧга! Биз бунга ишонамиз! Биз курмасак чевараю евараларимиз курар)))

  2. Рахмат Сизга Эктор Купер, мен сизнинг мухлисингизман!. Сал эртарок Узбекистонга келдингиз, 3-4 йилдан кейин келганингизда эди, яхши футболчилар улгайишган булар эди, хозирги футболчиларнинг номи футболчи холос…

Comments are closed.