Жиззахда ўғрилар бировнинг машинасидан катта пул ўғирлаб қочди…

0

 

Жиззах вилоятида асли Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Сирғали туманида яшовчи 1992 йили туғилган икки кимса «Нексия» автомобили қулфини бузиб, салондан 1000 доллар пулни ўғирлаб қочган. Автомобил эгаси ўша ерлик бўлиб, ўғирлик содир этилган маҳал «Жиззахлик» маҳалласидаги кафеда тушлик қилаётганди. Айнан у ўғирлик содир этилгани ҳақида маҳаллий милиция бўлимига хабар берди.

Тез орада ўғрилар ушланди. Уларнинг ёнидан 200 доллар пул, автомобилдан ечиб олинган антирадар топилди.