МИЯ САРАТОНИНИНГ ДАСТЛАБКИ БЕЛГИЛАРИ…

0

 

Россиялик академик, Сеченов университетининг онкология, радиотерапия ва пластик жарроҳлик кафедраси мудири Игорь Решетовнинг айтишича, мия саратонининг дастлабки белгилари қуйидагича кечади:

Кўзлар ғилайлиги кузатилади, бош оғрийди, бемор арзимас сабаб билан шамоллаб қолаверади. Ана шундай ҳолатлар кузатилганда, биз албатта тиббий кўрикдан ўтишимиз керак. Бемор ўзини ўзи даволаши ҳам тавсия этилмайди. Чунки онкологик хасталик алоҳида белгиларга эга бўлмайди. Шунинг учун кўпчилик хасталикнинг алдовлари оқибатида дастлабки босқични ўтказиб юборади.