СВЕТОФОР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

0

 

1. Илк светофор 1868 йил 10 декабр куни Лондондаги Англия парламенти биноси қаршисига ўрнатилган.

2. Дастлаб светофорни қўл ёрдамида бошқаришган. Махсус калтакча юқорига кўтарилса, «тўхта» маъносини берган. Пастга туширилса, ўтишга рухсат берилди дея тушунилган. Тунлари газли фонар ишлатилган. Фонар қизил ва яшил чироқ вазифасини ўтаган.

3. 1869 йил 2 январ куни газли фонар портлаб кетган. Уни ушлаб турган полициячи оғир жароҳат олган.

4. Электр токига ишлайдиган илк светофорни 1912 йили Лестер Вайр яратган.

5. Американинг Нью-Йорк штатидаги Сиракьюс шаҳрида келиб чиқиши ирландиялик бўлган муҳожирлар яшайди. Худи шу ерда светофорнинг яшил чироғи юқорида, қизил чироғи пастда жойлашган. Бунинг жиддий сабаби бор албатта. Айтишларича, илк бор шу ерга 1925 йили светофор ўрнатилган. Унда яшил чироқ одатдагидек пастда, қизил чироқ юқорида бўлган. Болалар светофор чироқларини уриб синдира бошлашган. Чунки яшил чироқ Ирландия рамзи ҳисобланган. Шунинг учун уни пастга ўрнатишгани ирландларга алам қилибди. Охири шаҳар раҳбарлари улар талаб қилганидек, яшил чироқни юқорига чиқаришган. Лекин орадан маълум вақт ўтгач, барибир яна яшил чироқ пастга туширилган.

6. Битта светофор объекти техник жиҳати қандай бўлишидан қатъи назар давлатга 30 дан 80 минг долларгача тушади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...