Уфадаги «Алатан» қишлоғида яшовчи қизни ташқи қиёфаси хунуклиги учун боғчага олишмади…

0

 

Бу қизалоқнинг исми София. Унинг юз суяклари ва бош чаноқлари деформацияга учраган. Қўл бармоқлари бир-бирига қапишиб кетган. Шу сабабли қизалоқни болалар боғчасига қабул қилишмади. Бошқа болалар уни кўрса қўрқармиш.

Софиянинг ота-онаси қашшоқликда умр кечирмоқда. Бобо ва бувисининг пенсиясига яшашади. Отаси ҳайдовчилик қилиб топган пул урфоқ ҳам бўлмайди. Уйда сув йўқ. Чўмилиш учун қўшниларникига чопишади. Газ плитаси йўқ. Овқатни мультиваркада пиширишади. София ногиронлик нафақаси ҳам олмайди. Иситиш мосламаси умуман йўқ. Қишда уйни печкага ўт қалаб иситишади. Онаси ишга жойлаша олмайди. Чунки Софияга қарайдиган одам йўқ. Қизча ошқозон-ичак йўлларида жиддий муаммо борлиги туфайли доимий тарзда памперсда юради.

Улар кўнгиллиларга мурожаат этишган. Ҳозирча ёрдам кўрсатувчилар топилганича йўқ.

Астағфирилло!!!

 

loading...