Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 23 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

23 сентябр куни таниш-билишларга эмас, фақат ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Бировларнинг маслаҳатига суянаман десангиз, ишингиз чала қолади, даромаддан маҳрум бўласиз. Молиявий муаммоларни аъло даражада бартараф этиш имконияти бор. Бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг. Шунда нафақат пулингизга пул қўшасиз, балки кимнингдир ҳожатини ҳам чиқариб савобга эгалик қиласиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Рўзғорингизда муаммо кўп бўлиши кутилмоқда. Аслида уларнинг кўпайиб кетишига ўзингиз сабабчи бўлгансиз. Оиласизлар муҳаббатда фақат туйғулар, ширин сўзлар эмас, моддий масала ҳам биринчи ўринда туришини унутмасликлари керак. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз, харидларни амалга оширишингиз кутилмоқда. Иммунитетни кўтариш ҳаракатига тушмасангиз бўлмайди. Акс ҳолда касалга чалинишингиз ҳеч гап эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

23 сентябрда ўзингизни атрофдагиларга намойиш этишингиз, нималарнингдир тўғрисида мақтанишингиз тавсия этилмайди. Бу дўстларни йўқотишингизга олиб келиши мумкин. Кимки меҳнат таътилида бўлса, кунни ажойиб тарзда ўтказади. Асосийси, кимлардир қўнғироқ қилиб жиғингизга тегмаса бас. Кечқурун медитация, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳар қандай турдаги муолажалар муваффақиятли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун сизнинг кунингиз эмас. Хоҳланг тан олинг, хоҳланг йўқ. Дуч келган одамнинг маслаҳатига амал қилиб кетаверишингиз тавсия этилмайди. Терини ёшартириш ва организмни соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирлар омадли кечади. Аёллар юз қисмини тартибга келтириш учун турли мевали маскалардан фойдаланишса ҳам фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

23 сентябр куни ишхонангиздаги раҳбарингиз зиммангизга бир дунё вазифани юклаб ташлаши кутилмоқда. Демак, ўз касбингиз доирасида қанчалар даражада профессионал эканингизни кўрсатиб қўйиш фурсати етибди. Шахсий ҳаётда сизни сюрпризлар кутиб туради. Оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқади ва бу учрашув сизга олисларда қолиб кетган ўсмирлик пайтингизни эслатиб қўяди. Бўлғуси жуфтингизни беихтиёр биринчи муҳаббатингизга ўхшата бошлайсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз камтарона ва хушчақчақ кечади. Фақат сиздан хунук хаёллардан, жанжалкашлардан нари бўлиш талаб этилади холос. Молиявий масаладаги муаммоларни деб куннинг иккинчи ярмида бироз асабийлашишингиз мумкин. Заҳирадаги пулларни қайта ҳисоблаб чиқинг. Кераксиз харидларга зеб берманг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактика масаласини ўтказиб юборманг. Керак бўлса, даволанинг. Омад сизга ёр бўлсин!!!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

23 сентябрда ўзингиз эмас, ўзгалар манфаати учун хизмат қилишни шиор қилиб оласиз. Аммо бу ҳаракатларни меъёридан ошириб юборишингиз тавсия этилмайди. Ўз ишларингиз ҳам биринчи даражали эканини унутиб қўйманг. Муҳаббатда ҳам тамоман ўзингиздан кечиб юборманг. Шундоқ ҳам суюкли инсонингиз қандай инсон эканингизни яхши билади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Оғир меҳнатга қўл уришдан олдин куч ва имкониятларингизни чамалаб олишингиз шарт. Чунки кучни пулга сотиб олиб бўлмайди. Кечки пайт айнан сиз учун оилангиздагилар кичик байрам уюштиришлари мумкин. Оила аъзоларингиз билан сафарга чиқиш, табиат қўйнида дам олиш ва бошқа тадбирлар кўнгилдагидек кечади. Улар саломатлигингизга ҳам ижобий таъсир этмай қолмайди. Фақат кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб келишни унутиб қўйманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

23 сентябр куни ўзингизни худди муаммолари йўқ, ташвишлардан холи одамдек тута бошлайсиз. Аслида ундай эмас. Шахсий ҳаётингизда муаммо дегани қалашиб кетган. Уларни бир кун тугул, бир ойда ҳам ҳал этиб улгура олмайсиз. Янги ишга қўл уришдан воз кечинг. Кечқурун вақтингиз сокин, бироқ зерикарли ўтиши мумкин. Лекин эртанги ишлар режасини пухталаб олиш учун жуда қулай кечади. Айримларнинг хонадонида бугун кечқурун янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун сизнинг кайфиятингиз худди армия адмираллариники каби ҳаддан ташқари кўтаринки бўлади. Неки иш бўлсин, аъло даражада адо этилади. Харидлар масаласига келсак, ҳозирги молиявий аҳволингизга умуман тўғри келмайди. Яхшиси, бугунча харидлардан воз кеча турганингиз маъқул. Муҳаббатда сиздан ўта сергаклик талаб этилади. Ҳасадгўйлар оёқларингиз остида ўралашишига йўл қўйманг. Асабларни эҳтиётланг. Бировга сирларингизни ошкор этманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

23 сентябрда хизмат сафарига борманг. Бирор кўнгилсизликни орттириб олишингиз мумкин. Кўнгилсизлик орттирсангиз, ишларингиздан унум кетади. Эрталаб жисмоний машқлар бажаринг. Тушлик қилиш ёдингиздан чиқса, билингки, саломатлигингиз панд беради. Ишингиз компьютер билан боғлиқ бўлса, тез-тез тоза ҳавода сайр қилинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётишингиз тавсия этилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кунингиз ажойиб тарзда кечади иншооллоҳ. Руҳан енгил бўласиз. Юрагингиз меҳр ва муҳаббатга лиқ тўлади. Суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатлар юқори поғоналарга чиқади. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам бировлардан ёрдам кутманг. Кечки пайт қариндошлардан бири билан қизиқарли суҳбат қуришингиз кутилади. Моддий аҳволни яхшилаш йўлида дангасаликка йўл қўйманг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади