ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

УСМОНИЙЛАР ИМПЕРИЯСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Усмонийлар империяси 600 йил давомида гуллаб-яшнаган. Шу муддат оралиғида кўплаб давлатлар босиб олинган.

2. 16-17 асрларда усмонийлар забт этган ерлар ҳажми 20 миллион квадрат километрга тенг бўлган.

3. Империянинг шимолий чегаралари ҳозирги Австрия, Польша ва Литва ҳудудларигача етган.

4. Империя фуқаролари турли тилларда тиллашишган. Аммо асосий тил сифатида туркман тили тан олинган.

5. Агар усмонийлар империяси ҳозир ҳам мавжуд бўлганда, Россия билан чегараси умумий ҳисобланган бўларди.

6. Тахт талашиш оқибатида совуқ уруш келиб чиқмаслиги, империяда тартиб ҳукм суриши учун усмонийлар султонлари барча ака-ука, эркак қариндошларини қатл этган. Бу қонун икки юз йил давомида ўз кучини йўқотмаган.

7. Биринчи жаҳон уруши усмонийлар империяси қулашига сабаб бўлди. Бунинг ўрнига Туркия республикаси ташкил этилди. Империяга тегишли бўлган давлатлар ҳозир Жазоир, Сербия, Черногория, Албания, Миср ва ҳоказо номларни олган.

8. Айнан усмонийлар империясида илк бор лола етиштирилган.

9. Империянинг мусульмон бўлмаган фуқаролари учун қўшимча солиқлар жорий этилган.

10. Усмонийлар империяси султонларининг барчаси ўз ҳарамига эга бўлган. Айрим ҳарамларда 2000 нафаргача канизак сақланган.

11. Империя ўз тарихида Россия билан жами 12 марта жанг олиб борган.

12. Империяда яшовчи насронийлар от миниш ва ёнида қурол олиб юриш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...