БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Менинг хотиним баҳоси йўқ аёл! Ўтин ёради, овқат тайёрлайди, эшакни боқади…

— Нима, ўзинг ўзингни боқа олмайсанми?

 

* * *

 

— Оғайни, эркаклар билан аёлларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши тарафдоримисан, ёки қаршимисан?

— Тенг ҳуқуқлилик тарафдориман… Хотинимга бўйсунавериш жонга тегиб кетди.

 

* * *

 

— Қандай аҳмоқман-а! Орқамдан бир тўда йигитлар чопиб қўлимни сўрашарди-я! Ҳеч қайсисига тегмасдан, сизниям танлайманми?!.

— Афсус, ўша тўданинг ичида мен ҳам бўлмаган эканман-да!

 

* * *

 

— Жоним, ҳов анави ёқда бир чинор бўларди. Биз ўша чинорнинг остида илк бор танишгандик. Эсингиздами?

— Ҳа.

— Ўша чинорга яшин тегиб ёниб кетганмиш.

— Унга буям кам.

 

* * *

 

— Ўйланавериб-ўйланавериб хотиним шўрликнинг сочлари оқариб кетди-я!

— Нимани ўйларди?

— Сочимни малла рангга бўясамми, ё қорага бўясамми деб ўйларди.

 

* * *

 

— Дадаси, илгари тўйимизгача мени фақат таксида олиб юрардингиз. Энди бўлса, автобусда юрсанг ҳам тешиб чиқмайди деганингиз деган.

— Тўғри. Сен билан ҳозир жуда-жуда фахрланаман, ҳамма сени кўришини истайман. Ўзинг ўйла, таксида биргина ҳайдовчи сени кўради, автобусда бўлса, юзлаб одамларнинг кўзи тушади.

 

* * *

 

Хотин эрини балиқ овига кузатаётиб деди:

— Агар лаққа қиммат бўлса, сазан ҳам олаверинг!

 

* * *

 

Типратикон айиқдан сўради:

— Мен ҳеч кимдан қўрқмайман-а, тўғрими?

— Ҳа.

— Унда мен нега ҳайвонлар ҳукмдори эмасман?

— Чунки, сендан ҳеч ким қўрқмайди, аҳмоқ!

 

* * *

 

Эълон:

«Яшил ит йўқолиб қолди. Ўнг шохи кесиб ташланган, туёқларига тақа қоқилмаган. Уни топиб олган одамдан дарҳол психиатрга учрашишини илтимос қиламиз».

 

* * *

 

Автобус бекатидаги эълондан:

«Биз эълон кўчирувчиларни эълон кўчириш вазифасига ишга қабул қилиш ҳақидаги эълонларни кўчириш учун эълон кўчирувчиликка ишга қабул қиламиз».