Чимёнда туристик автобус жарликка қулади (фото)

0

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чимён туристик ҳудудида сайёҳларни ташишга мўлжалланган автобус йўлдан чиқиб кетиб, жарликка қулаган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар тарқалди. Қайд этишларича, ҳайдовчи автобусни тормозга қўйишни унутган ва у қиялик бўйлаб ҳаракатланиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда. Воқеа айнан қачон бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Daryo.uz