Дунёда биринчи бор безгак касаллигига қарши вакцина ишлаб чиқарилди

0

Безгак касаллигига қарши биринчи вакцина жорий йилнинг 12 сентябр, жума кунидан бошлаб Кения бўйлаб қўлланилмоқда. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилди.

Шунингдек, ушбу вакцина эмлаш режасига ҳам киритилди, яъни келгуси 3 йил давомида 300 мингдан ортиқ бола ушбу вакцина билан эмаланиши кутилмоқда.

«Маълумот учун, безгакдан ҳар йили 400 минг нафар инсон ҳалок бўлади, қурбонларнинг кўпчилигини болалар ташкил этади», — дейилади хабарда.

human.uz