Қозоғистонда жиноий гуруҳлардан бири одамларнинг ички аъзоларини пуллаш билан шуғулланган…

0

 

Ҳақиқатан, яқинда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари одамларнинг ички аъзоларини трансплантация қилиш, одам ички аъзоларини ноқонуний тарзда пуллаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди. Уларга ўзбекистонлик, украиналик ва қирғизистонлик фуқаролар донорлик қилган. Қисқа вақт ичида жиноий гуруҳ жами 10 миллион доллар ҳаром пул ишлашга эришган. Гуруҳ таркибида мижоз топувчилар, ноқонуний равишда мижознинг буйраги ва яна бошқа аъзоларини жарроҳлик йўли билан олиб бошқа танага ўрнатувчилар фаолият юритган. Жиноий гуруҳ аъзолари осон йўл билан катта пул топиш оқибатида шу қадар қутуриб кетишганки, ўзаро гаплашганда, донорларни «Гўшт» деб атайдиган бўлишган.

Шу кунга қадар жиноий гуруҳ аъзолари жами 57 та одам ички аъзолари трансплантациясини қонунга хилоф равишда амалга оширишга улгурган. Трансплантацияни қозоғистонлик машҳур мутахассис Ғани Қуттимуратов ўз зиммасига олган. Ҳозирда врач қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш очилган. У билан бирга қирғизистонлик аёлни ҳам қўлга олишди. Бу аёл врач ва донорлар ўртасида тилмоч вазифасини ўтаган.

 

loading...