«Ўзбекистон тарихи» туркумидан: «ЭРГАШ ҚЎРБОШИ ҚАНДАЙ ОДАМ БЎЛГАН?»

0

 

Эргаш қўрбоши 1882 йил Қўқон яқиниаги Бачқир қишлоғида таваллуд топган. Ўз даврида босмачилардан иборат йирик отряднинг дала командири сифатида машҳур бўлган. Уни Фарғона водийсидаги дин аҳли Амир-аль-Муслим сифатида тан олиб, кучли ҳурмат бажо айлашарди.

Энди пича ортга чекинамиз. Аслида бу Эргашдан олдин яна бир шу ном остидаги қўрбоши яшаб ўтган. Биринчи Эргаш 1918 йили Бачқир қишлоғи яқинида қизилларга қарши кечган жангларнинг бирида ҳалок бўлган. Иккинчи Эргаш ҳам юқорида таъкидланганидек, Бачқир қишлоғида таваллуд топган. У ўша пайтлар Қўқон шаҳридаги мачитлардан бирининг ҳурматли ва бообрў домлаларидан эди. Ҳар жума кунлари унинг нутқини тинглаш учун 25 мингдан зиёд одам мачитга йиғиларди. Кунларнинг бирида қизиллар Қўқон шаҳрига ҳужум уюштирди. Эргаш қўрбоши шу босқинда иштирок этди. Аммо кучлар тенг эмаслиги туфайли ортга чекиниб, Бачқир қишлоғига беркинишга мажбур бўлди. Ана шу ерда қайтадан катта бир отряд тузди. Эргаш қўрбошини бутун Фарғона водийси аҳли Амир аль Муслим дея тан олди. 1918 йил баҳори ва кузида Наманган ҳамда Қўқон ҳудудларида қизилларга қарши кечган қақшаткич жангларда ғалаба қозонди. Афсуски, кейинги кечган жанглардан бирида оғир яраланди ва қайтиб катта жангларда иштирок этмади. 1921 йили Эргаш қўрбоши Бачқирдаги ўзи яшаб турган уйда қизил армия аскарлари тарафидан ўлдирилди.