ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ХЎРОЗЛАР ЖАНГИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Хўрозлар жанги илк бор Хитой, Ҳиндистон, Персияда пайдо бўлган. Афинада Фемистокл ҳукмронлиги даврида хўрозлар жанги учун махсус амфитеатр ҳам қурилган.

2. Қадимий Грецияда ёш жангчилар хўроз уриштириш маросимларини албатта томоша қилишлари шарт эди. Улар тўғри ва муваффақиятли жанг олиб бориш, жанг жараёнида кучли иродага эга бўлишни айнан хўрозлардан ўрганиши лозим деб ҳисобланган.

3. Осиёда хўроз уриштириш давомида уларнинг бири ўлим топса, худоларга қурбонлик қилинган.

4. Англияда хўроз уриштириш учун катта пул тикилган. Аммо XIX асрда қиролича Виктория хўрозлар жангини тақиқлаб қўйди.

5. АҚШ да ҳар бир аристократ хўрозлар жангининг энг нозик жиҳатларини ҳам яхши билиши керак бўлган. Бу жангларни ҳатто президентлар ҳам севиб томоша қилган. Ҳозир эса бу мамлакатда хўроз уриштирганлик учун жиноий иш қўзғатилади.

6. Қадимий Русда ҳам хўроз уриштириш жуда оммалашган. Бунинг орқасидан кўпчилик катта бойлик ҳам орттирган. 1860 йили император Александр Иккинчи хўрозлар жангини расман тақиқлаб қўйди. Шунга қарамай, ишқибозлар бекитиқчасига хўроз уриштиришда давом этаверган.

7. Қадимда яхши уришадиган хўроз нархи жанговар от нархига тенг бўлган. Шунинг учун кўпчилик учун бу иш сердаромад бизнесга айланган. Яхши уришадиган хўроз алоҳида қафасда боқилган. Жанг пайтида янада тажовузкор бўлиши учун хўрознинг тожини кесиб ўзига едиришган.

8. Граф Алексей Орлов хўроз уриштиришнинг ашаддий ишқибози эди. Жанг бўлиб ўтадиган саройига бадавлат кимсалар атайин ташриф буюришарди. Шубҳасиз, графнинг саройида хўрозлар жангига жуда катта пул тикилган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади