Амакиваччасининг ўрнига рингга кўтарилган боксчи жангда хушидан кетиб, сўнг вафот этди (+видео)

0

Албанияда профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мезбон Ардит Муржа ҳамда болгариялик Борис Станчов ўртасидаги жанг вақтида нохуш ҳолат юз берди.

4-раундда Станчов хушидан кетиб, рингга йиқилиб тушди. Илк ёрдам кўрсатилганидан кейин эса уни шифохонага олиб кетишган. Болгариялик боксчи у ерда юрак хуружи оқибатида вафот этди.

Ўтказилган текширувлар натижасида Борис Станчов амакиваччаси Иисус Величковнинг номи остида жангларда қатнашиб келгани аниқланди. Борис шу тариқа 2018 йилдан буён 5та жанг ўтказиб уларнинг барчасида мағлуб бўлган.

loading...