ФАРЗАНДИНГИЗНИ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЎРГАТИНГ

0

Вафони ўрганиши учун, ҳеч қачон берган ваъдангизни бузманг.
Бошқаларни ўзидан афзал кўришга машқ қилдиринг, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!
Ҳийла-найранг, ёлғон, ўғриликни ёмон кўришга ўргатинг!
Инсонлар ранги ёки насаби билан афзалроқ эмасликларини билдиринг!
Сахийликка ўргатиб, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!
Ака-укалари орасида адолат қилинг!
Қаттиққўл бўлманг , акс ҳолда қўрқоқлик ва ёлғонга муккадан кетиб қолади.
Унинг нафсониятига қўрқув уруғини экманг. Акс ҳолда каззобликни одат қилиб олади.
Сабрли бўлиш ва шошқолоқлик қилмасликни машқ қилдиринг!
Унга тавозе, мулойимлик, кибрни тарк этиш каби ишларни яхши кўрсатинг!
Баъзи ўринларда шижоат кўрсата билса, мукофотлаб туринг!

loading...